Музаффарбек Тўрабоев қозоғистонлик оғир вазнли полвонни иппон билан ютди

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлади.
Ҳамюртимиз -100 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Нурлихан Шарҳан билан қийин баҳс ўтказди. Дастлаб ваза-ари ҳисобига ортда қолаётган Музаффарбек рақибини ажойиб иппон билан ютди.
Шу тариқа, унга кейинги босқичда Нидерландия вакили Михаил Коррел рақиблик қилади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада финалига йўл олишда 5 секунд кечга қолиб мағлуб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг