Мустақиллик маҳалласида янги замонавий марказ ишга туширилди

12:23 22 Май 2025 Жамият
76 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Когон туманида Мустақиллик маҳалласи маркази фойдаланишга топширилди. У давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентябрдаги «Ислом тараққиёт банки ва ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Лойиҳа қиймати 4 миллиард 628 миллион сўм бўлган марказ маҳаллага узукка кўз қўйгандек ярашиб турибди. Уч қаватли иншоотда маҳаллани одамлар ишонч билан қадам қўядиган тузилмага айлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд. Улар замонавий ахборот воситалари билан жиҳозланган. Бино биринчи қаватида «Гўзаллик салони», сартарошхона, қандолат цехи, савдо дўкони, иккинчи қаватда ўқув марказлари жойлашган. Шунингдек, тикув цехи, маиший техника устахонаси фаолиятини йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратилган. Эътиборлиси, иншоотнинг ертўласи ҳам одамлар манфаатига хизмат қилади. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш цехи фаолият юритади.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида сўз олганлар бу замонавий иншоот тарбия ўчоғи, Ватан ичра кичик ватан саналган маҳалланинг аҳоли ўй-ташвишларини енгиллаштириш борасидаги фаолиятини тубдан яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер