«Мультипликацион фильмлар студияси»га янги директор тайинланди

20:25 04 Июнь 2020 Маданият
1646 0

Бугун «Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Ф.Абдухаликов раҳбарлигида «Мультипликацион фильмларни ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш истиқболлари» тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда 2020 йилда 30 та, 2022 йилда эса давлат буюртмасига асосан ҳар йили 50 тадан мультипликацион фильм яратиш, 2021 йилда ўзбек мультипликация санъати ташкил топганига 55 йил муносабати билан соҳани тубдан ислоҳ қилиш лозимлиги таъкидланди.

Маълумки, кенг жамоатчилик томонидан «Мультиплакацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонасида тайёрланган мультфильмларга нисбатан кескин эътирозлар билдириляпти. 
Қайд этилишича, 2019 йилда 12 та мультфильм яратиш учун Агентлик томонидан 4,5 миллиард сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилган. Шундан 76,24 фоизи (3 миллиард 400 миллион сўм) 9 та мультфильм ишлаб чиқарган давлат мультимедиа студиясига берилган. Қолган 23,76 фоизи (1 миллиард 59 миллион сўм) маблағ 3 та мультфильм яратган хусусий ишлаб чиқарувчиларга ажратилган. 
Санъатшунос олим Нигора Ҳайдарова, режиссёр Азиз Муҳаммедов, рассом Ҳамидулла Махмудхўжаевлар томонидан замонавий фикрловчи, интеллектуал салоҳиятга эга кадрлар етишмасилиги, болалар характерини ҳисобга олган ҳолда мультфильмлар яратилмаётгани, замонавий технологиялар тақчиллиги натижасида тўлиқ метражли ва кўп қисмли мультфильмлар яратилмаётгани а

Ушбу камчиликларни бартараф этиш, қолаверса мультипликация соҳасини замонавий талаблар асосида дунё миқёсига олиб чиқиш эса давр талабидир.
Бу борада давлат раҳбарининг тегишли Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикасида кинематография соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш муҳимдир. 
Бу борада Нозим Тўлахўжаев, Дмитрий Власов, Гаяне Матевосян каби мультипликатор ва ижодкорлар ​ўз мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар. Жумладан, «Мультиплакацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси тузилмасини қайта кўриб чиқиш, мультипликацион фильмларни янада ривожлантириш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ходимларни билим ва тажрибасини ошириш таклифлари билдирилди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан продюсер, мультипликатор, Анимация студиялари ассоциацияси раҳбари, “FUTURIST” студияси асосчиси Саламов Бехзат Баходировични «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори лавозимига маъқулладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?