«Ўзтемирйўлйўловчи» Тошкент–Шовот йўловчи поездининг совитиш тизими ишламаётганига изоҳ берди

Жорий йилнинг 8 май куни ижтимоий тармоқларда №58-сонли Тошкент–Шовот йўловчи поездининг 19-вагонида совитиш тизими ишламаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мазкур сафарда қатнашган йўловчилардан бири вагонда ҳарорат юқорилиги бўйича шикоят қилган. Шундан сўнг вагон кузатувчиси Жабаров Б. томонидан форточкалар очиб берилган. Аммо 9-платскартадаги форточканинг ташқи томондан герметик қилинганлиги сабабли уни очиш имкони бўлмаган.
Бу эса чанг ва қум киришининг олдини олиш мақсадида қилинган чора экани таъкидланди. Ҳароратни пасайтириш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида поезд Гулистон бекатига етгунига қадар электромеханик Хасанов Ш., поезд бошлиғи Камолов А. ҳамда кузатувчи Жабаров Б. томонидан муаммо бартараф этилган.
Қўшимча маълумот сифатида қайд этилишича, поезд вагонлари техник кўрикдан ўтказилаётганда очиқ, қуёшли жойда турганлиги сабабли кузов қисми қизиб кетган. Унинг совишига эса муайян вақт талаб этилади. Олиб борилган хизмат текширувлари давомида аниқланишича, ушбу 19-вагон №073-26515 рақамли бўлиб, сўнгги режали ДР таъмиридан 2025 йил 9 февраль куни «ТВСРЗ» АЖда чиқарилган. Шунингдек, 8 май куни ВЧД-2 филиалининг ходимлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, камчиликларсиз йўналишга юборилган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати йўловчиларнинг мурожаатларига жиддий ёндашилишини, барча шикоятлар ўрганилиб, зарурий чоралар кўрилишини билдирган.
Аксиядорлик жамиятининг имло хатоларига тўла баёнотидан тушунилмайдиган жиҳати шундаки, поездда нега совитиш тизими ишламаётганига изоҳ бермаган. Ҳар йили ёз ойларида узоқ масофаларга қатновчи поездларнинг совитиш тизимининг яхши ишламаслиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг