Муаллифлик ҳуқуқини бузган Ботир Қодиров шоирга 100 млн сўмдан ортиқ товон пули тўлайдиган бўлди
Иллюстратив фото
Хонанда Ботир Қодиров шоир Шамсиддин Садоийнинг (Тўраев) муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун суд қарори билан 132 миллион сўм миқдорида товон ва маънавий зарар тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг июнь ойида шоир Шамсиддин Тўраев томонидан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, яъни муаллифлик ҳуқуқи бузилиши натижасида етказилган маънавий зарар ва товон пули (компенсация) ундириш тўғрисидаги даъво аризаси киритилган.
Суд аризасида «Давлатинг борида», «Омонат» ва «Тингла дўстим» номли шеърлар муаллифининг розилигисиз фойдаланилгани ва бу билан унга маънавий зарар етказилгани қайд этилган.
Мазкур даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгар Ботир Қодировдан даъвогар Тўраев Шамсиддин Хўжаевичнинг фойдасига БҲМнинг 300 баробари яъни 112500000 сўм миқдорида товон пули ҳамда 20000000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Бундан ташқари, Қодировга шоирнинг муаллифлигидаги қўшиқларни эфирга узатиш, ижтимоий тармоқларда ва бошқа платформаларда тарқатишни тўхтатиш мажбурияти юкланди.
Таъкидлаш жоиз, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг