МСК журналистларни «галстуксиз учрашув» шаклида бўлиб ўтадиган пресс-кофега таклиф этмоқда
 
                Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди.
«24 октябрь – Президент сайлови куни.
Бу жараённи ёритишда тезкор, ишончли ва шаффоф маълумот берадиган соҳа вакиллари, шубҳасиз, бу – журналистлар.
Бунинг учун қалам соҳиблари билан Марказий сайлов комиссияси ўртасида янада изчил ҳамкорлик, самимий ва дўстона муҳит ўрнатилиши муҳимдир.
Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси ҳамда МСК Матбуот маркази барча журналистлар, блогерларни ўзаро ҳамкорликка чорлайди.
Биз сизлар билан яқиндан танишмоқчи, ўртадаги «кўринмас парда»ларни олиб, ҳамиша дўстона ва самимий муҳитни яратмоқчимиз. Шу мақсадда 7 август куни соат 11.15 да Симпозиумлар саройида «галстуксиз учрашув» шаклида бўлиб ўтадиган пресс-кофега барчангизни таклиф қиламиз.
Ҳурматли ОАВ вакиллари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ҳамда аъзолари қатнашадиган ушбу учрашувда ўзингизни қизиқтирган барча саволга жавоб олишингиз ва «Сайлов – 2021» журналистлар пулига қўшилишингиз мумкин бўлади.
Сизларни кутамиз, албатта келинглар» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг