Москвадан Индонезияга учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўндирилди
Москвадан Индонезияга учган самолёт Тошкент шаҳрига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Аэрофлот» авиакомпанияси хабар берди.
Қайд этилишича, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москва-Денпасар (Индонезия) йўналишида учаётган самолёт йўловчилардан бирининг аҳволи тўсатдан ёмонлашгани сабабли Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўндирилган.
«Самолёт командири йўловчининг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли Тошкент аэропортига қўниш тўғрисида қарор қабул қилган», деб ёзади авиакомпания матбуот хизмати.
Қўнишдан сўнг бемор йўловчи шифокорларга топширилган. Шунингдек, самолёт кўп миқдорда ёқилғи билан фавқулодда қўнгани сабабли унга техник кўрик зарур бўлган. Ушбу кечикишни бартараф этиш мақсадида Москвадан захира самолёт юборилган.
Тошкентдан Денпасарга парвоз бугун, 16 апрель куни соат 10:00 да (Тошкент вақти билан) амалга оширилиши режалаштирилган. Бу вақт оралиғида эса йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган ва озиқ-овқат ҳамда ичимликлар билан таъминланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг