Москвада полиция автомобили портлатилди. Қурбонлар бор
Москвадаги портлашда икки полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 23 декабрь куни тунда портловчи моддалар олиб юрган номаълум шахс Елетская кўчасида турган йўл полицияси патруль машинасига яқинлашиб, портловчи моддаларни машина ичига ташлаб, портлатиб юборган.
Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Улардан икки нафари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бўлган. Портлаш оқибатида қурбон бўлган учинчи шахс ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳозирда тергов қўмитаси томонидан полиция ходимларининг ўлдирилиши ва портловчи қурилмаларни ноқонуний сотиб олиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 декабрь куни бош штабнинг оператив тайёргарлик бўлими бошлиғи, генерал Фанил Сарваров ҳам машинасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг