“Монтаж” фильми яна бир мукофот билан тақдирланди
Дилшодбек Усмоновнинг “Монтаж” қисқа метражли фильми Бразилияда ўтказилган “Campinas film festival 2022” нинг “Энг яхши халқаро қисқа метражли фильм” мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур фильм “Дебют” фестивалининг 2-даражали “Гран При” мукофотига сазовор бўлган. Ҳонг Конгда олий ўқув юртлари ўртасидаги “Global University Film Awards 2022” фестивали, Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтган “Vienna International Film Awards” кинофестивали, “Москва премьераси” халқаро кинофестивали, Марокашда ўтказилган VII “Tetauon” халқаро фильм мактаблари кинофестивали, Қозоғистондаги “Бастау” бутун дунё талабалар ҳамда дебютантлар кинофестивалида ҳам иштирок этган ва турли йўналишларда тақдирланган эди.
Фильм сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, постановкачи режиссёр Дилшодбек Усмонов, постановкачи оператор Камолиддин Зиёвуддинов, постановкачи рассом Рустам Шоянов, картина директори Илҳом Абсаломов, бадиий раҳбар Тўйчи Аҳмедов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг