Мисрда иккита поезд тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

13:57 15 Сентябр 2024 Дунё
384 0

Мисрнинг Ал-Шарқия вилоятида икки поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди, деб хабар бермоқда Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда. Бош вазир ўринбосари ва соғлиқни сақлаш вазири Холид Абдель Ғаффор ўз ўринбосарига фожиа содир бўлган жойга боришни буюрди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?