Миср Ўзбекистонга гепатит C'га қарши дорилар етказиб беришни тиклади

Фото: «Дунё»
Миср Ўзбекистонга гепатит C'га қарши дорилар етказиб беришни қайта тиклади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Қайд этилишича, 14 декабрь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан ажратилган инсонпарварлик ёрдамининг саккизинчи партияcини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказган. Ушбу партиядаги ёрдам умумий 30 дона қутидаги 7200 дона «Софосбувир-400 мг» дори воситаларини ўз ичига олади.
Эндиликда мазкур дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан умумий қиймати 4,2 миллион долларга тенг бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг беғараз грант ёрдам сифатида Ўзбекистонга берилиши бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирга қадар вазни 13,4 тонна, умумий қиймати 1461 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг