Мирзо Улуғбек номидаги мактаб-интернатга улкан замонавий телескоп ўрнатилди

Шу йилнинг август ойи бошида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати учун Meade LX600 телескопи сотиб олинди.
Телескоп мутахассис-астрономлар кўмагида мактаб биносининг юқори қисмида махсус қурилган павильонга ўрнатилди. Павильоннинг гумбази, яъни яримсфера шаклидаги том қисми айланади ва унда осмонни кузатиш учун икки томонга очиладиган махсус тирқиш-эшик мавжуд.
Ушбу телескоп АҚШнинг етакчи Meade Instruments фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. Meade LX600 телескопининг кўзгусининг диаметри 40 см, фокус масофаси эса 325 см бўлиб, 140 минг осмон жисмини ўта катта аниқлик билан топа олади. Телескоп GPS тизими ва Autostar II масофадан бошқарув пульти билан жиҳозланган. Ушбу жиҳозлар ёрдамида телескоп тўлиқ автоном режимда ўзини-ўзи созлаш ва кузатувларни дастурлаш имкониятига эга.
Телескоп юқори сифатли оптикага эга бўлган Шмидт-Кассегрен схемасига эга бўлиб, осмон жисмларини назарий жиҳатдан 100 мартадан 800 мартагача катталаштириш имкониятига эга. Унинг ёрдамида Ой, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари, астероидлар ва кометалар, юлдузлар ва уларнинг тўдалари, туманлик ва галактикаларни кузатиш мумкин.
Умид қиламизки, ушбу телескоп ёрдамида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари ўзларининг Коинот ҳақидаги билимларини ошириш ва тасаввурларини кенгайтиришда унумли фойдаланадилар.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг