Миртемир. Эркатой
Бувим алласи
Эркатойим қайда экан?
Асқар-асқар тоғда экан.
Асқар тоғда нетар экан?
Қўзи боқиб кетар экан.
Қўзилари қайда экан?
Адирда, тўқайда экан.
Қўнар жойи -- кўкбулоқ,
Қашқир, бўри кўп йироқ.
Эркатойим қайда экан?
Яшил-яшил боғда экан.
Яшил боғда нетар экан?
Олма кўчат экар экан.
Олмалари қайда экан?
Келаси куз ойда экан.
Пишар экан қирмизи...
Тушар экан қирмизи...
Эркатойим қайда экан?
Улкан шаҳар ёқда экан.
Шаҳарда у нетар экан?
Ҳар кун мактаб кетар экан.
Мактабида нетар экан?
Олимликка ўқир экан.
Ўртоқларидан ўтик,
Ҳамма билимда етук.
Эркатойим қайда экан?
У чегара ёқда экан.
Чегарада нетар экан?
Ўз бурчини ўтар экан.
Ёв қутурса, нетар экан?
Ҳеч аямай отар экан.
Асл баҳодир ўзи,
Пешонада юлдузи...
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг