Миробод туманида «Malibu-2» ҳамда скутер иштирокида тўқнашув юз берди

09:34 05 Май 2025 Жамият
116 0

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида «Malibu-2» ҳамда скутер ўзаро тўқнашгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 4 май куни соат 20:30 ларда Миробод тумани Эски Сарикул кўчаси 94-уй қаршисида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Малибу-2» русумли транспорт воситаси ва 1978 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги скутер мототранспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ натижасида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?