Миришкор оила иссиқхонадан йилига 400 миллион сўм даромад олмоқда

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона туманининг «Гузар» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғанижон Маматқулов томорқасидаги 20 сотих ерда интенсив технологиялар ёрдамида иссиқхона ташкил қилган. Шу тариқа «Агро олам Асадбек» оилавий корхонаси таъсис этилиб, кўчатчилик, бодринг-помидор ва аччиқ қалампир етиштириш орқали йилига ўртача 400 миллион сўм даромад олинмоқда.
Айни кунларда иссиқхонада аччиқ қалампир етилиб, харидорлар тайёр маҳсулотни хонадоннинг ўзидан улгуржи нархда олиб кетишаётир. Ҳозир ички бозорда бир дона аччиқ қалампир 1,5-2 минг сўмдан сотилади.
— Иссиқхонада муқобил иситиш тизими ҳамда томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида йилига ўртача уч маротаба ҳосил оламиз, — дейди оилавий корхона раҳбари Ғ. Маматқулов. — Асосан табиий иқлим шароитига мос маҳаллий навлар экилади. Агротехник тадбирлар жараёнида кўмаклашиши учун 10 нафарга яқин маҳалладошимизни доимий ҳамда мавсумий ишларга жалб этамиз.
Айтиш жоиз, маҳалладаги 553 та хонадонда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида биргина ушбу кўчадаги 50 га яқин хонадонда аччиқ қалампир етиштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг