Мингбулоқда «Ҳиндистон маликаси» етиштирилмоқда
Фарғона водийси полизчилигида мингбулоқликларнинг олдига тушадигани йўқ ҳисоби. Обиноввот, шакарпалак, бўрикалла , қирқма сингари қовунларнинг энг сараси мазкур туманнинг сахий ерларида битади. Бу йилги деҳқончилик ҳам баракали бўлди.Барча бозорлар растаси шириндан-шакар қовунга тўлган, маҳалла гузарлари, йўл бўйларида ҳам қовун-тарвуз савдоси авжида.

Жорий деҳқончилик йилида ёшларга 25 сотихдан ер бўлиб берилгани ҳам ўз самарасини берди. Шундай имконият берилган 120 нафар ёшнинг кўпчилиги ер суйган экин- қовунни экиб, яхшигина ҳосил етиштирди. Улардан бири-найманлик Зафар Тўйчиев омади келганидан хурсанд.
— Еримизга қовуннинг асл навларидан экканмиз, — дейди ёш деҳқон. – Айниқса, «Ҳиндистон маликаси» жуда яхши чиқди. Ҳосил кутганимиздан ҳам зиёда. Икки кунда бир, бир машинадан қовунни бозорга чиқаряпмиз. Ҳозирга қадар 7 миллион сўм даромад қилдик. Яна 10-15 миллионлик ҳосил бор.
Туманда «Ёшлар дафтари»дагиларга ер ажратиб берилиши бир мавсумдаёқ тўла ўзини оқлади. Кўпчилик полизчиликдан каттагина даромад олаётган бўлса, бошқалари ловия ва мошдан юқори ҳосил етиштиряпти.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг