Миллий Банк томонидан медиа-тур ташкил этилди

19:18 27 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
1028 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Таъкидлаш лозимки, хизмат кўрсатиш соҳаси одамлар ҳаётини яхшилашга қаратилган. Одамларнинг ҳаётини яхшилаш эса бениҳоя кенг қамровли жараён, шу туфайли унинг тармоқлари ва кўлами жуда кенг. Ушбу соҳа инсонларга муносиб шароит яратиб бериш билан бирга мамлакат ялпи ички маҳсулотида ҳам ўзининг сезиларли ўрнига эга бўлиб бормоқда. Зеро, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал ривожланиши таъминланди. Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш орқали камбағалликни камайтириш вазифасини бажаришда ҳам хизматлар соҳасининг алоҳида ўрни бор.

Шу боис бошланган иқтисодий тараққиётнинг янги босқичида хизматлар соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериляпти. Мазкур масала ҳамиша давлат раҳбарининг алоҳида эътиборида бўлиб келмоқда, зеро, бугунги кунда инсон қадри ҳар недан устундир.

Давлат раҳбари қарори доирасида хизматлар соҳасининг жойлардаги “Ўзмиллийбанк” АЖ иштирокидаги ривожланиш жараёни билан Тошкент шаҳри мисолида танишиш мақсадида, жорий йилнинг 27 сентябрь санасида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилди.

Шунингдек, пресс-тур доирасида иштирокчилар Банкнинг Бектемир вилояти филиали фаолияти билан ҳам танишдилар.

“Ўзмиллийбанк” АЖ Бектемир филиали профессионал мутахассислар билан вилоятимиз аҳолисига, хорижлик меҳмонларимиз ва  инвесторларга ҳамда  йирик тадбиркорлик субъектларига ўзларининг сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Давлатимиз мустақил бўлганлиги билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида биринчи ташкил топган давлат банки бўлган Ўзмиллийбанк АЖ нафақат тижорат банки балки иқтосидиётимизда олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларни жойларда тадбиқ қилишга ҳамда улкан инвестицион лойихаларни молиялаштирилишида кўмак берувчи локомотив стратегик ташкилот ҳамдир.

Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан туман йирик текстил фабрикалари, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. 2022 йил 1-ярим йилликда тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда:

-        саноат соҳасида - 450, млрд. сўмлик 10 та лойиҳа;

-        қишлоқ хўжалигида –47 млдр сўмлик 3 та лойиха;

-        ёшлар қўллаб қувватлашга- 0

-        хизмат кўрсатишда - 2,8 млрд. сўм 4 та лойиҳалар

-        бошқа сохаларда – 116 млрд. сўм  110 та лойиҳа

амалга оширилган.

Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 1805 та янги иш ўринлари яратилган.

Филиалда жами 44 791 та мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 43 926 та жисмоний шахслар ва 865 та юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 37,1 млрд. сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 5 та банкомат,  380 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида   филиалга тегишли 1 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 1 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 65 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Бектемир туманида тўқимачилик, текстил маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусан бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси вилоятнинг асосий драйверига айланиб улгурди.

Бугунги кунда вилоят иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳам жадал суръатларда ошиб бормоқда. 2021 йилда туманда хизмат кўрсатиш ҳажми 2,8 млрд. сўмни ташкил этади. Бугун туманда 120 дан зиёд корхона айнан сервис соҳасида фаолият олиб бораётган бўлса, ҳудудда яна 100 тадан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчаларига эҳтиёж мавжуд.

Жорий 2022 йилнинг 1-ярим йиллик якуни  хизмат кўрсатиш хажми 4 трлн. 668 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 129,9 фоизга етган ҳамда 19,1 мингта янги иш ўринлари яратилган. Йил бошидан янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш корхоналари сони 3470 тани ташкил этади. Жорий 2022 йилда вилоятда хизмат кўрсатиш хажмини 23,1 трлн.сўмга етказиш режалаштирилган бўлиб, бунда 64,0 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Жумладан, юқоридаги рақамларнинг яққол мисоли сифатида пресс-тур иштирокчилари танишган «GOLD BRICKS», «SABNUR HOLDING», «TASHKENT HOTELS», «UROLOGIC COMPLEX» каби корхоналар бўлди. Мазкур корхоналар хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади ва “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Банкнинг Бектемир филиали фаолияти билан танишган пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили “GOLD BRICKS” МЧЖ бўлди. Мазкур корхона декоратив, стандарт жами 18 турдаги ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 900 минг АҚШ доллари, Банк томонидан ажратилган маблағ 2 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу ерда 60 нафарга яқин фуқаро иш билан таъминланган.

Навбатдаги манзил “TASHKENT HOTELS” МЧЖ бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион сўм бўлиб, Банк томонидан меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва кўламини кенгайтиришга нотурар жой сотиб олиш учун ажратилган маблағ 1 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этади. Меҳмонхонада 10 дан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари “SABNUR HOLDING” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур корхонага кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, урология, онкоурология, жарроҳлик ва гинекология йўналишларида жарроҳлик аралашувларни кўпайтириш, янги амбулатор-статсионар тиббиёт пунктини жиҳозлаш учун 1 миллиард 950 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

Навбатдаги манзил “UROLOGIC COMPLEX” МЧЖ бўлди. Корхонага кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, урология, онкурология, жарроҳлик ва гинекология йўналишларида жарроҳлик аралашувлар кўламини ошириш, янги амбулатор-статсионар тиббиёт пунктини жиҳозлаш учун 1 миллиард 950 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлиб, янги амбулатория врачлик пункти ишга тушиши муносабабти билан яна 20 киши иш билан таъминланди.

 

 

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер