Металлургия саноати ҳажми 206 трлн сўмдан ошди

13:22 14 Январь 2026 Иқтисодиёт
469 0

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда 206,9 трлн сўмлик металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур кўрсаткичнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 204,1 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 128,8 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 190,6 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 300,2 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 36,9 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 118,8 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 1,1 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 6,1 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 283,3 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 937,4 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 57,6 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 340 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 63,5 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри — 20,8 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоизга кўпайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?