Месси учун «Барселона» дарвозаси бутунлай ёпилдими?

Фото: AP
Аргентина ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионел Месси ўз фаолиятини якунлаш ҳақида гапирди.
«Футболдан кетишга ҳозирча тайёр эмасман, чунки умр бўйи шу иш билан шуғулланиб келдим. Ҳаммаси тугаши қўрқинчли туюлади. Мен футбол ўйнашни яхши кўраман ва ундан кўпроқ завқ оламан. Футболдаги фаолиятим тугашига оз қолганини тушуниб турибман. Ўйлашимча, «Интер Майами» менинг охирги клубим бўлади», дейди Месси.
Аргентиналик фаолиятини «Барселона»да якунламоқчи бўлгани ҳақида бир қатор интервьюларида айтган. Аммо «Дайди ўғилнинг қайтиши» «Барселона» раҳбарияти билан келишмовчиликлар туфайли амалга ошмаган эди.
«Мессининг энди Католония клубига қайтиши аввалгидан ҳам мураккаб вазифа бўлиб қолди. Бунинг асосий сабабларидан бири эса Хавининг жамоадан кетиши бўлди», деб ёзмоқда футбол мутахассислари.
Маълумот учун, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён «Интер Майами»да ўйнамоқда. 2003 йилдан 2021 йилгача ҳужумчи «Барселона»да ўйнаган ва испан клуби билан 10 марта Испания чемпионатида, 7 марта кубогида, 8 марта Суперкубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, у тўрт марта Европа Чемпионлар лигасида, 3 марта УЕФА Суперкубогида бош совринни қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг