«Мерос» фильми яна иккита халқаро совринни қўлга киритди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Мерос» фильми жорий ой Сингапурда ўтказилган "Singapore International Film Festival-2022" ва Ҳиндистонда ўтказилган “Олтин тулпор” ("Golden Horse Film Festival") халқаро кинофестивалларида "Энг яхши хорижий фильм" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
Бадиий фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг абадий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилади. Сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев.
Мазкур фильм Перу ва Ҳиндистон давлатларида ўтказилган халқаро кинофестивалда қатнашиб, «Йилнинг энг яхши хорижий фильми» номинациясида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, май ойида Россияда бўлиб ўтган “Золотой Витязь” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун” махсус диплом билан тақдирланган.
Маълумот учун, яқин кунларда "Мерос" фильми Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро кинофестивалнинг танловдан ташқари дастурида намойиш этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг