“Менинг ижод маҳсулим” кимнинг ёдида қолади?
Фото: «Халқ сўзи»
Янги йил “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да ҳордиқ чиқараётган 192 нафар аълочи ўқувчи учун қувноқ дўстлар давраси, мароқли ва фойдали таътил билан бошланди. Оромгоҳда 3 январдан буён давом этаётган “Аъло таътил” лойиҳаси уларнинг дўстлик ришталарини боғлаши, билим ҳамда тажриба орттириши учун маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда.
Бугун лойиҳа доирасида “Менинг ижод маҳсулим” ўқувчи-ёшлар медиа-фестивалининг республика босқичи якунланди. Медиа-фестиваль Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси кўмагида уюштирилди.
Медиа-фестиваль илк маротаба ўтказилганига қарамай, унда 1786 нафар ўқувчи қатнашиш истагини билдирган. Иштирокчилар “Энг яхши ижтимоий ролик”, “Энг яхши медиа ишланма”, “Энг яхши тарғибот каталоги”, “Энг яхши мактаб рўзномаси”, “Энг яхши мактаб радиоэшиттириши” ҳамда “Менинг орзуимдаги замонавий мактаб” лойиҳаси йўналишларида баҳслашди.
Якунда “Энг яхши ижтимоий ролик” йўналишида Қорақалпоғистон Республикаси вакили Айсулув Балтамуратова, “Энг яхши медиа ишланма” йўналишида Хоразм вилоятилик Жавоҳир Шомуратов, “Энг яхши тарғибот каталоги” йўналишида фарғоналик Қиличбек Қурбонов, “Энг яхши мактаб рўзномаси” йўналишида Сирдарё вилоятидан Ёрқинжон Ҳайитбоев, “Энг яхши радиоэшиттириш” йўналишида пойтахтлик Насиба Абдуллаева ғолибликни қўлга киритди. Улар ғолиблик нашидасини узоқ вақтгача унутмасликлари, келгусида бундан-да руҳланиб, ўз йўналишларида янада жўшиб ижод қилишлари аниқ.
Шоҳида ДАМАНОВА.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг