“Мен ҳам бу урушни хоҳламайман” — Нетаньяҳу Эрон халқига мурожаат қилди

Фото: AP
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу Эрон халқига видеомурожаат ёзиб, Исроил Эрон расмийларидан фарқли равишда урушни хоҳламаслигини айтди. Мурожаат бош вазирнинг “Х” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.
Унга кўра, фақат Эрон халқи Оятуллоҳ Али Ҳоманаий режимидан Исроилдан кўра кўпроқ қўрқади. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, шу йилнинг 1 октябрь куни Исроилга қилинган ракета ҳужуми Эронга 2,3 миллиард долларга тушган, кейинги эҳтимолий ҳужум эса Эрон иқтисодиётига янада кўпроқ зарар етказади.
“Ҳоманаий режими кундан-кунга заифлашмоқда, Исроил эса кучайиб бормоқда — ҳозиргача дунё бизнинг кучимизнинг бир қисмини кўрган. Биламан, кўпларингиз бу урушни хоҳламайсизлар. Мен ҳам бу урушни хоҳламайман. Исроил халқи бу урушни хоҳламайди», дейди Нетаньяҳу ва эронликларни «фаровон ва тинч келажак» учун курашишга чақирди.
Аввалроқ, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг пейжерларини портлатишга Исроил бош вазири шахсан буйруқ бергани маълум бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг