Мексикада даҳшатли бахтсиз ҳодиса содир бўлди (+видео)

11:08 10 Февраль 2025 Дунё
278 0

Мексика жанубида жойлашган Табаско штатида ҳаракатланиб кетаётган автобус қарама-қарши йўналишда келаётган юк автомобили билан тўқнашиши оқибатида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди, деб хабар бермоқда «La Verdad Noticias» нашри.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса сабаб 41 киши ҳаётдан кўз юмган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлардан тўқнашув оқибатида автобусда кучли ёнғин келиб чиққанини, натижада автобус бутунлай ёниб, фақат металл корпуслари қолганини кўриш мумкин.

«Ушбу бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этганларнинг атиги 18 нафарининг шахсига аниқлик киритилган холос. Қолганларнинг шахси номаълумлигича қолмоқда», — дейди Табаско хавфсизлик хизмати.

Автобус саройи оператори Тоурс Акоста ўзининг «Facebook»даги саҳифасида автоҳалокатга тезликни ошириш сабаб бўлмаганини, автобус белгиланган тезлик меъёридан ошмаганлиги ҳақида ёзган. Батафсил тафсилотлар бўйича тегишли идоралар билан ҳамкорлик қиляпмиз, деб қўшимча қилади у.

Дастлабки текширув хулосаларидан сўнг маълум бўлишича, автобус ичида бўлган барча шахслар маҳаллий аҳоли вакиллари ҳисобланиб, хорижлик сайёҳлар ёки бошқа давлат фуқаролари бўлмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?