Мбаппе дублга эришган ўйинда «Реал» ғалаба қозонди
Кеча, 1 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 11-тур ўйинлари старт олди. Тур доирасида ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада пенальтидан очилди. Килиан Мбаппе 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллади. Орадан 12 дақиқа ўтиб, франциялик футболчининг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим сўнггида Жуд Беллингем «Реал Мадрид»нинг учинчи голини киритди. Биринчи бўлим 3:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасида Алваро Каррерас ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Учрашув айнан шу ҳисоб билан якунланди.
Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали тўртинчи гол муаллифи Алваро Каррерасни ўйин қаҳрамони деб топди. Испаниялик футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 8,4 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Реал Мадрид» кейинги ўйинини 5 ноябрь куни «Ливерпуль»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг