«Матбуот уйи» хусусий инвесторга берилгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Матбуот уйи» хусусий инвесторга берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий муносабат билдирди.
Президент қарорига асосан, ушбу бино ва иншоотлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг оператив бошқарувига берилган. Ҳужжатга кўра, мазкур ҳудудда замонавий «Медиа шаҳарча» ташкил этилиши белгиланган.
Шунингдек, ҳозирда бинода демонтаж ишлари якунланган бўлиб, қурилиш ва монтаж ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.
Хабарда бинолар сотилиши ҳақида маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва «Матбуот уйи» ҳамон ЎзА балансида экани таъкидланган.
Режага кўра, яқин вақт ичида бино тўлиқ реконструкция қилиниб, барча даврий босма нашрлар таҳририятлари «Медиа шаҳарча»га жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг