Машинадаги иситилувчи ўриндиқлар эркаклар учун хавфли — РИА Новости
Иллюстратив фото
Замонавий машиналардаги ўриндиқ иситиш тизими эркаклар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Кондрахин РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу функция қулай бўлсада, айрим ҳолларда хавф туғдириши мумкин. Унинг таъкидлашича, эркаклар учун бу опция тавсия этилмайди, чунки тухумдонлар организм ташқарисида жойлашган ва уларни ортиқча қиздириш сперма сифати ҳамда сперматогенез жараёнини бузиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, ўриндиқ иситишнинг асосий мақсади бел ва кичик чаноқ соҳасини қисқа вақтда иситишдир. Бу шамоллашнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин, аммо узоқ фойдаланиш ортиқча қизишга олиб келади.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, бундай иситиш геморрой, буйрак ёки простата бези касалликлари билан боғлиқ муаммоларни кучайтириши эҳтимоли юқори.
«Қон айланиши кучайганда геморрой узеллари шишади, инфекциялар эса иссиқ муҳитда фаоллашади. Бу пиелонефрит ёки бошқа буйрак касалликлари ҳолатини оғирлаштириши мумкин», деди у.
Мутахассиснинг тавсиясига кўра, ўриндиқ иситишдан меъёрда фойдаланиш керак — танани қисқа вақтда иситиб олиб, кейин қурилмани ўчириш лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг