Marketpleys, шу жумладан, тўлов ташкилотларига электрон фискал чеклардаги хатоларни тузатиш имконияти берилди
Солиқ тўловчилардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида, 16 декабрдан бошлаб 20 кун давомида 2022 йил 1 январдан (1 январь ҳам киради) хато шакллантирилган электрон чекларни таҳрирлаш имконияти берилди.
Бунинг учун солиқ тўловчи мй.солиқ.уз сайтидаги шахсий кабинетида «YUSh onlayn-NKM va virtual kassa maʼlumotlari» саҳифасидан «Marketpleys cheklarini tahrirlash» бўлимига кирилади. Қидирув тизимига чекнинг фискал модули ва рақамини киритиб тузатиладиган чек топилади. Очилган ойнада чек маълумотлари таҳрирланади.
Хусусан, чек маълумотларини таҳрирлашда қуйидагиларни ўзгартириш мумкин:
— маҳсулот (хизмат) суммаси;
— миқдори;
— ҚҚС суммаси;
— MXIK;
— ўлчов бирлиги;
— комитент СТИР (комитент тасдиқлаган ҳолатда);
— тўлов шакли (нақд ёки терминал);
— чекнинг умумий суммаси.
Барча ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, фақат битта файл — тадбиркорлик субъектининг ҳолат юзасидан батафсил тушунтириши баён этилган расмий хати (муҳрланган фирма бланкида) илова қилиниши лозим.
Тузатиш киритиш учун юборилган чеклар ҳудудий давлат солиқ бошқармасида тузилган ишчи гуруҳи билан келишилган ҳолда тезкорлик билан ўрганилади (MXIK, ўлчов бирлиги автомат тарзда қабул қилинади).
Кўриб чиқиш натижаси ижобий деб баҳоланса, чек ҳолати «қабул қилинган»га ўзгаради.
Рад этилган тақдирда солиқ органининг изоҳига кўра, тузатишлар киритилиб қайта юборилиши лозим.
Якунда, «Ҳисоблаш» ва «Жўнатиш» тугмаси босилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг