Маркетплейслар орқали 4 кунда 9 миллиондан ортиқ электрон чек шакллантирилди

21:06 04 Январь 2023 Иқтисодиёт
794 0

Фото: Иллюстратив фото

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги маркетплейсларнинг маълумотлар базаси солиқ органлари ахборот тизими билан интеграция қилинган.

Таҳлилий маълумотлар

Бугунги кунда Давлат реестрига киритилган, солиқ органлари ахборот тизимларига интеграциялашган маркетплейслар иш фаолиятини узилишларсиз одатдаги тартибда давом эттирмоқда.

2023 йилнинг 1-4 январь кунлари харидлар учун умумий қиймати 262,3 млрд сўмлик 9,2 млнта:

— электрон тўлов тизимларида 247 млрд сўмлик 9 млн та;

— банк мобил иловаларида 5,6 млрд сўмлик 125 минг та;

— интернет дўконларида 9,7 млрд сўмлик 8 минг та электрон чек шакллантирилган.

Харид суммаларидан 428,1 млн сўм кешбек ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, жойларда онлайн тўловлар:

— савдо шохобчасида ўрнатилган ҚР-кодни сканерлаб;

— назорат-касса техникаларидаги ҚР-кодни сканерлаб;

— тўлов иловасида шаклланган ҚР-кодни сканерлаб;

— мобил иловалар (тўлов тизими)да «локация» усулидан фойдаланиб тўлов қилишдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?