Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форуми: ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Бишкек шаҳрида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши мезбонлигида ўтказилаётган «Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари: минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича самарали ечимлар» мавзусидаги Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этмоқда.
Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари ҳам қатнашмоқда.
Тадбирда Т. Нарбаева нутқ сўзлаб, минтақада парламентлараро ҳамкорликнинг янги истиқболларига доир муҳим таклифларни илгари сурди.
Форумда давлатларимиз ўртасида шаклланаётган ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳити нафақат иқтисодий ҳамкорлик, балки маданий-гуманитар алоқаларга ҳам кучли туртки бераётгани алоҳида таъкидланди.
Марказий Осиё давлатлари парламентлари томонидан Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ва унинг доирасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар юксак баҳоланди.
Кун тартиби доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ёшлар бандлиги ва миграция масалалари, шунингдек рақамли хавфсизлик ва минтақавий стандартларни ишлаб чиқиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг