“Маърифат карвони” Самарқандда
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Юртимиз бўйлаб “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида ўтказилаётган “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари Самарқандда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Янги Ўзбекистонда маънавий, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари” мавзусида зиёлилар форуми билан бошланди.

Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа доирасида “Янги Ўзбекистон — ислоҳотлар фалсафаси” номли анжуман, илғор, фаол йигит-қизлар иштирокида “Замонавий ёшлар — тараққиёт драйвери” мавзусида илм-фан ва инновацияларга бағишланган маҳорат дарслари, шунингдек, “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” китоб-альбоми тақдимоти ўтказилди.

Мазкур тадбир олим, зиёли, санъат ва маданият намояндалари, маънавий-маърифий ишларга масъуллар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, мамлакатнинг миллий мафкура йўналишидаги ислоҳотларини тарғиб этиш, жамиятни, айниқса, ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг 18-20 ноябрь кунлари ўтказилган мажлисларидаги нутқлари мазмун-моҳияти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнларини зиёлилар орқали халқимизга етказиш ва тушунтириш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади.

“Маърифат карвони” лойиҳаси доирасидаги тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг