Марғилон замонавий мегаполисга айланади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ипакчилар шаҳри – Марғилонда аҳоли эски ҳовлиларда истиқомат қилади. Айниқса, шаҳар марказида аҳоли хонадонлари жуда тор, бу нафақат хотиржам яшаш, балки тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятида ҳам анча ноқулайликлар туғдириши турган гап.
Шу йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Марғилонда бир гуруҳ нуронийлар билан суҳбатлашди. Самимий мулоқотда марғилонлик фахрийлар Президентдан шу масалада кўмак сўраганди.


Эзгу ташаббус доирасида Марғилон шаҳрининг «Ипакчи» ва «Қиргули» МФЙ ҳудудидаги бир қаватли эски уйлар ўрнида Реновация дастури асосида барча замонавий шароитларга эга кўп қаватли уйлар қурилишига киришилди.
—Кўп қаватли уйлар ота-боболардан мерос 70-80 йиллик ҳовлилар ўрнида бунёд этилаётгани бизга манзур бўлмоқда,—дейди меҳнат фахрийси Аҳмаджон Бўриев.—Айни пайтда 425 хонадондан иборат 11 та 7 қаватли уйлар қад кўтармоқда. Ўтган қисқа вақтда чордевор уйларимиз ўрнида кўркам шаҳарча қурилиши жадал олиб борилмоқда.
Уйлар сифатли, арзон бўлиши учун қурилиш-пудрат ташкилотлари асосан маҳаллий хом ашё, энергия тежамкор маҳсулотлардан фойдаланаётгани эътиборга лойиқ.


Ўз навбатида, вилоят марказига элтувчи катта автомагистрал бўйида жойлашган Янги ҳаёт кўчасида 75 гектар ерда «Янги Ўзбекистон» массиви қуриляпти. Биринчи босқичда бу ерда 11 та 12,16 қаватли уйлар барпо этилиши режалаштирилган.
Янги массивда кўп қаватли уйлар билан бирга лойиҳа қиймати 50 млн. долларлик савдо комплекси, бизнес маркази, 2 та мактаб, 6 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2 та тиббий клиника қуриб битказилади. Маданий ва кўнгилочар масканлар, ландшафт архитектураси асосида яшил хиёбонлар ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг