«Манчестер Сити» Англия Лига кубогининг чорак финалига чиқди
 
                Кеча, 29 октябрь куни Англия Лига кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби Уэльсда «Суонси Сити» клуби билан куч синашди.
Учрашув 1:3 ҳисоби билан меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда «Манчестер Сити» томонидан киритилган голларга Жереми Доку, Раян Черки ва Омар Мармуш муаллифлик қилди. «Уэльсликлар» киритган ягона гол эса Гонсало Франко ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов жароҳатдан қайтиб, ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва 61-дақиқада Жон Стоунсга алмаштирилди. Ҳусановнинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,1 баллга баҳоланди.
Шу тариқа «Манчестер Сити» клуби мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Маълумот учун, «шаҳарликлар» ўтган мавсум мусобақадаги иштирокини нимчорак финалда якунлаган эдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг