«Манчестер Сити» 21 ёшли футболчиси билан шартномани 5 йилга узайтирди

12:20 04 Октябр 2025 Спорт
309 0

«Манчестер Сити» клуби бразилиялик футболчиси Савинё билан шартномасини 5 йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.

Унга кўра, энди янгиланган шартнома 2031 йилгача амал қилади. «Шаҳарликлар» раҳбарияти бу қарорга сўнгги вақтларда футболчига бўлган қизиқиш ортиб кетгани сабаб келгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Савинё «Манчестер Сити»да шу вақтга қадар 54 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 13 та голли узатма амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчи 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Сити»га келиб қўшилган ва «шаҳарликлар» бразилияликнинг трансфери учун «Жирона» клубига 25 миллион евро тўлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?