Мамлакат иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшувчи тадбир

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида мамлакатимиз тармоқ корхоналари томонидан 287,8 млн. АҚШ долларилик қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилди. Бу 2020 йилнинг шу давридагига нисббатан 84 млн. долларга кўпдир. Аксарият қурилиш материаллар бўйича янги қувватлар ишга туширилиши ва модернизация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда янги корхоналар экспортга жалб қилиниши ҳисобига баъзи турдаги қурилиш материаллари экспорти бир неча баробарга ошган.
Жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар, яъни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан ташқари Афғонистон, Россия, Литва, Туркия, Украина, Озарбайжон, Хитой ва Эрон давлатлари ҳисобига кенгайган. Бундан ижобий кўрсаткичларда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган турли кўргазма ва тадбирларнинг аҳамияти катта, албатта. Хусусан, пойтахтимиздаги “Анҳор Локомотив” боғида кеча ўз ишини бошланган қурилиш саноатига оид “UzStroyExpo — 2021” ҳамда энергетика тизимига доир “UzEnergyExpo — 2021” халқаро кўргазмларининг ҳам ўзига хос ҳиссаси бор. Бинобарин, бири ўнинчи, бошқаси ўн бешинчи бор ташкил этилаётган мазкур нуфузли тадбирлар ўтган вақт мобайнида кўлам ва долзарблиги жиҳатидан тобора кенгайиб бораётир.
Жорий йилги халқаро кўргазмаларда маҳаллий корхоналар қаторида Беларусь Республикаси, Россия, Германия, Италия, Корея Республикаси, Қозоғистон, Туркия, Польша каби давлатларнинг 60га яқин компанияларидан вакиллар қатнашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”, “Ўзэлтехсаноат” уюшмалари кўмаги билан “International Expo Group” МЧЖ томонидан ташкил этилган халқаро кўргазмалар уч кун давом этади.
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг