Малави вице-президенти авиаҳалокатга учради

20:21 11 Июнь 2024 Дунё
461 0

Бортида Малави вице-президенти Саулос Чилима ва яна тўққиз киши бўлган самолёт 10 июн куни мамлакат ичида аеропорт радарларидан ғойиб бўлган. Шундан сўнг мудофаа самолёти ҳарбийлар томонидан Чикангава ўрмонидан топилгани маълум қилинди.

Қутқарув гуруҳининг маълум қилишича, барча йўловчилар ҳалок бўлган. Буни Малави президенти ҳам тасдиқлаб, афсус ва қайғуда эканини билдирди.

51 ёшли Чилима тўрт кун олдин вафот этган собиқ ҳукумат вазири Ралф Касамбаранинг ўлимидан сўнг ҳукумат вакили бўлишига номзодлардан бири сифатида кўрилаётган эди. У 2014 йилдан бери вице-президентлик лавозимида бўлиб, ёшларнинг севимли амалдори ҳисобланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида Эрон Ислом Республикасининг Президенти Иброҳим Раисий ва бир қанча расмийлар авиаҳалокатга учраб, ҳалок бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?