Мактабгача ва мактаб таълими педагог ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришда замонавий ёндашув
Самарқанд вилоят педагогик маҳорат маркази томонидан 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари янги мазмун ва шаклларда йўлга қўйилди.
Вилоятдаги 1272 та умумтаълим мактабларида 11 та фан йўналиши бўйича “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирларини ташкил қилиш ва уни самарали ўтказиш учун 175 та таянч мактабларида Педагогик маҳорат марказининг 19 нафар профессор-ўқитувчи ва методистлардан ташкил топган мастер-тренерлар 11 та фан йўналишида 440 нафар менторларни, менторлар эса 13992 нафар етакчи ўқитувчиларни, етакчи ўқитувчилар умумтаълим мактабларининг 61536 нафар фан ўқитувчиларини замонавий педагогик технологиялар, инновацион ёндашувлар ва тажриба алмашиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш ва ҳамкорликда ечим топиш бўйича машғулотлар ўтилиши режалаштирилди.
- Жараённинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида Абдулло Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида жорий йилнинг 9-11-сентябр кунлари 19 нафар мастер-тренер 3 кунлик махсус ўқув курсларида иштирок этишди, - дейди Самарқанд вилоят педагогик маҳорат маркази раҳбари Анвар Собиров. - Улар халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган методик ёндашувлар, таълимда инновацион технологияларни қўллаш усуллари билан танишиб қайтдилар. Эндиликда ушбу мастер-тренерлар ҳудудларда фаолият олиб борувчи ментор-ўқитувчиларга бевосита методик кўмак кўрсатмоқда. Бугунги кунда Самарқанд вилоят Педагогик маҳорат марказида 440 нафар сараланган ментор-устоз учун кластер усулида ўқув машғулотлари ташкил этилган.

Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий ривожланиши узлуксизлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини мунтазам ошириб бориш ва таълим-тарбия жараёнини яхшилаш мақсадида жорий йил февраль ойидан бошлаб “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати”ни ўтказиш йўлга қўйилди. Бунинг учун 34 та таянч мактабгача таълим муассасаси белгиланди ҳамда 2 нафар мастер-тренер ва 34 нафар ментор-тренерлар тайёрланди. Улар орқали методик маҳорат тадбирларига 764 нафар еткачи-тарбиячилар ва 10838 нафар тарбиячилар қамраб олинди.
Шунингдек, узоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари жорий этилган бўлиб, бунда “Ақлвой” номли аудитория кўринишидаги автобусдан самарали фойдаланилмоқда.
Шу асосида жорий йилнинг март ойидан буён педагогик маҳорат марказида ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида вилоятнинг 4 та туманидаги жами 37 та МТТлари қамраб олиниб, 18 соатлик ўқув дастури асосида 124 нафар педагог ходимларнинг малакаси оширилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг