Мактаб директорлари янги тартибда тайинланмоқда. Бундан кўзланган мақсад нима?
Жорий йил бошидан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Натижалари бўйича "қизил" тоифага киритилган аксарият мактаб директорлари лавозимидан озод этилгани туфайли ҳозирги кунда халқ таълими тизимидаги 617 та (6,1 %) умумтаълим мактабларининг директор лавозимларига директорларни танлаш ва тайинлаш жараёни кечмоқда. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар ish.uzedu.uz (мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими) сайти орқали рўйхатдан ўтиб вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиб борадилар.
Номзодлар ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғи номенклатурасига киритилган лавозимларга танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилиб маҳаллий Кенгаш депутатлари муҳокамасига тақдим қилиб борилмоқда.
Лавозимга тайинланган янги мактаб директорлари ҳар йили Кенгаш олдида ҳисобот бериб туради.
"Мактаб директорларини лавозимга тайинлашнинг бу усули мактабларда замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги маҳаллий кенгаш депутатларидан ҳамда жамоатчилик вакилларидан ушбу жараёнларни очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратишларини ва барча жараёнларни видеога олиб, интернетга юклаб боришларини ҳамда ОАВ орқали ёритиб боришларини сўрайди" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг