Макрон Жо Байден билан учрашди
Макрон Америка президенти ва биринчи хонимини Парижнинг диққатга сазовор жойи “L’Arc de Triomphe’”да расмий кутиб олди. Шундан сўнг Елисей саройига парад кортежи уюштирилиши ва матбуот учун раҳбарларнинг баёнотлар бериши режалаштирилган. Шунингдек, Макрон Байденни машҳур D`Orsay музейида кечки овқатга таклиф этиши маълум.
Украина мавзусида ҳар икки давлат раҳбари ҳам урушда вайрон бўлган мамлакатни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Жума куни Байден 225 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилди ва Украина президенти Владимир Зеленскийдан Конгресс кечикиши учун узр сўраган. Франция ҳам Россияга қаршилар рўйхатида етакчилардан бири ҳисобланади. Макрон мудофаа бюджетини икки бараварга ошириб, муҳим ҳарбий воситаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Макрон Исроил-Ҳамас уруши ҳақида Байден томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш таклифини маъқуллаган. “Ғазодаги уруш тугаши керак. Биз АҚШнинг мустаҳкам тинчлик бўйича таклифини қўллаб-қувватлаймиз”, деган Франция раҳбари Х тармоғида.
Байден ва Макрон, шунингдек, Ҳиндистон-Тинч океани минтақасидаги денгиз ҳамкорлигини муҳокама қилиши кутилмоқда. Жумладан, унда порт хавфсизлиги ва муҳофаза қилиш салоҳиятини ошириш назарда тутилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг