Макрон: Украина хавфсизлигини таъминлаш учун 20 дан ортиқ давлат тайёр
Фото: AP
Франция президенти Эммануэль Макроннинг таъкидлашича, 20 дан ортиқ давлат Украинага хавфсизлик кафолатларини таъминлашда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Бугун 26 давлат расман ўз мажбуриятини тасдиқлади. Улар Украинадаги қўшинларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳарбий контингент юбориш, ёки қурликда, денгизда ва ҳавода ўз иштироки орқали Украина ҳудудида хавфсизликни таъминлашга тайёр», — деди Макрон Парижда ўтган коалиция саммити якунларида.
Франция раҳбари айтишича, яна бир нечта давлат ҳали ўз позициясини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, Макрон «кўнгиллилар коалицияси» яқин кунларда АҚШнинг Украина хавфсизлигини таъминлашга қўшадиган ҳиссасини келишиб олишини маълум қилди.
«Яқин кунларда АҚШнинг қўллаб-қувватлаш масаласини якунийлаштирамиз. Бироқ ҳозирданоқ маълумки, коалицияга кирган Европа, Осиё, Тинч океани минтақаси давлатлари ҳамда Канада муайян мажбуриятларни ўз зиммасига олди», — деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг