Макрон: Франция Ғазодаги воқеаларни геноцид деб ҳисобламайди
Франция президенти Эммануэль Макрон Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини мамлакат ҳукумати геноцид сифатида баҳоламаслигини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.
— Йўқ, биз бу воқеаларни геноцид сифатида таснифламаймиз. Чунки бу шунчаки сиёсий баёнот эмас. Бирор ҳодисани геноцид деб тан олиш учун судьялар ёки тарихчилар қатъий ҳуқуқий асос ва аниқ далиллар асосида қарор чиқарган бўлиши керак, — деди Макрон.
Франция президентидан БМТнинг илгари эълон қилинган, Исроилни геноцидга ундашда айбловчи ҳисоботини рад этадими, деб сўрашди.
— Йўқ, мен бу ҳисоботни рад этмайман. Гап шундаки, бу масала сиёсий баҳсга айланмаслиги керак. Ҳозир содир бўлаётгани — катта миқдордаги тинч аҳолини ўлдириш, одамларни мажбуран кўчиришга қаратилган лойиҳа. Менимча, бу жуда катта хато, — дея жавоб берди у.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши тузган мустақил халқаро комиссия Исроил мудофаа кучларининг (ЦАХАЛ) Ғазодаги ҳаракатларини геноцид деб эълон қилган эди.
Исроил ташқи ишлар вазирлиги эса ушбу ҳисоботни «сохта» деб атаб, комиссияни тарқатиб юборишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг