Макрон Атталнинг истеъфосини қабул қилди
Фото: AP
Франция Президенти Эммануэль Макрон Бош вазир Габриэль Атталнинг истеъфосини қабул қилди, аммо ундан вақтинчалик лавозимда қолишини сўради.
Елисей саройининг баёнотида айтилишича, Атталь янги ҳукумат тайинлангунча фаолият юритади. Унинг муваққат ҳукумати жорий ишларни бошқариб туради. Бундан ташқари, Атталь 26 июлда бошланадиган Олимпия ўйинларини назорат қилади.
Муваққат ҳукумат янги қонунларни парламентга тақдим эта олмайди ёки катта ўзгаришлар кирита олмайди.
Францияда аввал ҳам муваққат ҳукуматлар бўлган, аммо ҳеч бири бир неча кундан ортиқ қолмаган. Амалдаги ҳукумат қанча муддат қолиши мумкинлиги бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Парламент уни тарк этишга мажбур қила олмайди.
34 ёшли Атталь шу йилнинг январь ойида Франция бош вазири этиб тайинланган эди. Бунгача Франция таълим вазири лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг