Маҳалла — ислоҳотларнинг дастлабки ижрочиси
Фото: Халқ сўзи
Давлатимизни тубдан ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган беш ташаббуснинг ижросини таъминлаш бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир. Кенг жамоатчиликда ташаббускорликни шакллантириш, уларни рағбатлантириш айни йўлда асосий қадам бўлмоқда.
Айтиш мумкинки, бугунги кунда жамиятимизнинг энг муҳим институти бўлган маҳаллалар ҳар қандай ислоҳотнинг дастлабки ижрочиси ҳисобланади. Аҳолини ҳар томонлама бирлаштириш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол қилиб тарбиялашда «қўлни қўлга бериб» ҳаракат қилиш мақсадида маҳаллалар билан биргаликда бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Жумладан, Олий Мажлис Сенати томонидан ташкил қилинган «Маҳалла — беш ташаббус бешиги» кўрик танлови ҳам республикамиздаги мингдан зиёд маҳалла аҳолисини қалбан, маънан яқинлаштирди.
Маҳаллаларни комплекс ривожлантиришни, рағбатлантиришни мақсад қилган мазкур танловда туман ва шаҳарлардан 1035 та маҳалла иштирок этиб, ҳар бир ҳудуддан жами 14 та маҳалла республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Туркистон» санъат саройида 2021 йил 4 декабрь куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Олий Мажлис Сенати раиси Т. Нарбаева сўзга чиқиб, сўнгги беш йил ичида маҳаллалардаги, аҳоли турмуш тарзидаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, ғолибларни табриклади: — Ҳатто энг ривожланган давлатларда ҳам бизнинг маҳаллаларимиздек мукаммал, кучли институт мавжуд эмас. Маҳаллаларга қаратилаётган эътибор натижасида аҳоли турмуш тарзида катта ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Жумладан, катталар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликлар камайди, ажримлар, оилавий келишмовчиликларга эртароқ ечим топилиб, ёшлар таълим-тарбиясига кўпроқ эътибор қаратиляпти, жойлардаги моддий муаммоларни олиб чиқиш масалалари енгиллашди. Буларнинг барчаси маҳаллаларни ривожлантириш — жамиятимизни ривожлантириш эканлигини кўрсатмоқда.
Тадбир давомида ғолиблар учун санъаткорларнинг чиқишлари, турли кўгилочар лойиҳалар ташкиллаштирилди. Биринчи ўрин ғолиблари Президент совғаси — «Дамас» автомашинаси, ИТ ўқув курслари учун 15 кишилик йўлланма, сертификат билан тақдирланди. Бошқа иштирокчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Мадина Ғузорова, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг