«Made in Uzbekistan»: ўзбек саноати Покистонни забт этди
Покистоннинг Лахор шаҳрида «Made in Uzbekistan» деб номланган Миллий саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзбек маҳсулотларини халқаро майдонда илгари суришда муҳим қадам бўлди.
Кўргазмада Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг энг яхши намуналари намойиш этилди:
Тўқимачилик ва чарм: юқори сифатли матолар, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар
- Электротехника: замонавий маиший техника ва ускуналар
- Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари: янги узилган мевалар, сабзавотлар, консервалар ва шарбатлар.
- Фармацевтика: дори воситалари ва тиббий асбоблар.
- Қурилиш материаллари ва мебеллари: қурилиш ва интерьер дизайни учун экологик тоза ва бардошли ечимлар.
- Туризм: Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, шу жумладан тарихий обидалар ва маданий мероснинг тақдимоти.
Кўргазма кўпчиликнинг эътиборини тортди:
80 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон маҳсулотлари билан танишиш имконига эга бўлди.
B2B форматида 500дан ортиқ учрашув бўлиб ўтди.Учрашувларда ҳамкорлик истиқболлари ва янги шартномалар тузиш масалалари муҳокама қилинди.
150 нафар тадбиркордан иборат ўзбек делегацияси маҳаллий ишлаб чиқариш қувватини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Панжобнинг саноат марказлари, жумладан Фейсалабад, Сиалкот, Мултан ва бошқа шаҳарларга ҳам ташриф буюришди.
Қиймати 500 миллион долларга тенг 181та шартнома имзоланди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги имтиёзли савдо доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Покистонда Ўзбекистон савдо уйларини очиш ва қўшма савдо ярмаркаларини ташкил етиш режалаштирилди.
Тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат, қурилиш ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
Покистон бизнес ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистон саноатининг салоҳиятини юқори баҳоладилар.
Покистон савдони ривожлантириш агентлиги бош директори Файз Аҳмад «Ўзбекистон саноатни ривожлантириш борасида улкан ютуқларни намойиш этмоқда. Биз шериклигимизни мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажмини оширишдан манфаатдормиз» дея таъкидлади.
Кўргазма иштирокчилари ҳамкорликни фаоллаштириш ва бундай тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олдилар.
Покистон матбуотининг ёзишича, «Made in Uzbekistan» кўргазмаси нафақат Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлади, балки Ўзбекистон саноати халқаро миқёсда рақобатлашишга тайёр эканлигини намоён қилди. Бу иқтисодиётни диверсификация қилиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Шарофиддин Тўлаганов
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг