«Ливерпуль» «Тёрф Мур» стадионида қийин ғалабага эришди
Кеча, 13 сентябрь куни Англия Премьер-лигаси 4-турининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида чемпионатда карвонбоши бўлиб турган «Ливерпуль» клуби «Тёрф Мур» стадионида «Бёрнли» жамоаси меҳмони бўлди.
Таъкидлаш керакки, лига дебютанти «Бёрнли» ушбу ўйинда амалдаги чемпионга яхшигина муаммо туғдира олди. Учрашувнинг асосий вақтда ҳисоб очилмади. Фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар сўнггида «Ливерпуль» пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ушбу имкониятдан «мерсесайдликлар» лидери Муҳаммад Салаҳ унумли фойдаланди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа Арне Слот жамоаси навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали «Ливерпуль» сардори Виржил Ван Дайкнинг ўйинини 8,3 баллга баҳолади. Гол муаллифи Муҳаммад Салаҳнинг ҳаракатлари эса портал томонидан 6,6 баллга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, «Ливерпуль» жамоаси кейинги ўйинини УЕФА чемпионлар лигаси доирасида «Атлетико Мадрид» клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашув 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг