«Ливерпуль» Лондондaн дуранг билан қайтди
Кеча, 4 январь куни Англия Премьер лигасининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» жамоаси Лондонда «Фулҳэм» клуби меҳмони бўлди.
Учрашувда ҳисоб 17-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. Гарри Уилсон ушбу голга муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Флориан Виртц «Ливерпуль»нинг жавоб голини киритди. Таъкидлаш жоизки, Виртцнинг барқарор бўлмаган ўйини футбол мутахассислари томонидан жиддий танқидларга сабаб бўлаётган, айримлар эса уни мавсумнинг энг омадсиз трансфери деб аташаётган эди. Германиялик футболчи ушбу гол орқали мазкур мутахассисларга муносиб жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса дастлаб «Ливерпуль» жамоаси аъзоси Коди Гакпо гол киритиб, «мерсисайдликлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Харрисон Рид ўйиндаги сўнгги голни киритди. Шу тариқа баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг