Лионель Месси фаолиятини Европада давом эттириши мумкин

Фото: AFP
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АҚШнинг «Интер Маями» клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессини ўз жамоасида кўрмоқчи. Бу ҳақда «Tuttosport» хабар бермоқда.
Манбага кўра, мураббий ўз жамоаси ўйинини яхшилаш мақсадида Мессини мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Агар футболчининг ўзи хоҳласа, АҚШ клуби Мессини Англияга қўйиб юборишга тайёр.
Айни пайтда «Манчестер Сити» 27 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Месси 2023 йилнинг ёзида МЛСнинг «Интер Маями» клубига ўтганди. Ўтган йилнинг 20 август куни аргентиналик футболчи Америкадаги илк соврин – Лига кубогини қўлга киритди.
2022 йилнинг декабрида Месси Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг