Ламин Ямаль «Месси эффекти» қурбони бўлдими? – ОАВда мунозаралар авжида
«Барселона» 18 ёшли иқтидорли футболчи Ламин Ямалга янги мавсум учун афсонавий 10-рақамни топширганини эълон қилгач, клубда кутилмаганда рекорд даражадаги футболка савдоси юз берди. Фақат бир кун ичида 70 минг дона Ямаль номи туширилган футболка сотилди. Бу клуб тарихидаги энг йирик савдо кўрсаткичларидан бири бўлди.
10-рақам илгари Лионель Месси ва Роналдинё каби афсоналар томонидан кийилган бўлиб, бу рақам «Барселона»да алоҳида рамзий маънога эга. Айнан шу сабабли Ямалнинг бу рақамни олиш қарори футбол жамоатчилиги орасида катта эътибор уйғотди. Клуб дўконлари олдида юзлаб мухлислар навбатга турди, интернет орқали эса минглаб буюртмалар тушди.
Сўнгги йилларда молиявий муаммоларга дуч келган «Барселона» учун бу савдо катта ёрдам бўлди. Клуб юлдуз футболчилар орқали даромадни ошириш стратегиясини ишлаб чиқди ва Ямал билан бу режа натижа бера бошлади. «Nike» компанияси футболкаларга талаб ошишини олдиндан ҳисобга олиб, етарли захира яратгани сабабли сотувда узилиш бўлмади.
Ямалнинг «Барселона» билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Клуб уни нафақат келажакдаги спорт юлдузи, балки тижорат ва бренд стратегиясининг асосий фигураларидан бири сифатида кўрмоқда. Унинг исми билан боғлиқ маҳсулотлар мавсум давомида фаол реклама қилинади.
Шу билан бирга, испан ОАВларида бу муваффақият Ямалнинг ўзига эмас, балки «Месси эффекти»га боғлиқ бўлаётгани ҳақида баҳслар кетмоқда. Яъни мухлислар Ямални Мессининг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўраётгани сабаб, бу футболкалар сотилмоқда, дейишмоқда.
Эндиликда «Барселона» фақат футболкалар эмас, балки Ямалнинг майдондаги ўйинлари ҳам Месси меросига муносиб бўлишини кутмоқда. Аммо ёш футболчига юкланаётган босим — яъни «Месси эффекти» — уни янада кучли бўлишга ундайдими ёки ортиқча стрессга олиб келадими, буни вақт кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг