Кузги дарахт экиш ишларига киришилди

Элликқалъа туманидаги “Бўстон-91” фермер хўжалиги даласида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш, парваришлаш, ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Барчамизнинг хабаримиз бор, шу йилнинг 14 октябрь куни Президентимиз Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш давомида Оқтепа маҳалласида жамоатчилик билан бирга кўчат экиб, “Яшил макон” лойиҳасининг кузги мавсумига старт берган эдилар.
Элликқалъада ўтказилган семинар ҳам “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири билан бошланди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Элликқалъа, Амударё,Тўрткўл ва Беруний туманларининг ҳоким ўринбосарлари, ирригация бўлими раҳбарлари, қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тумандаги намунали фермер ҳамда томорқачилар иштирок этиб, дала четида тайёрланган майдонга узум ва тут дарахти кўчатларини экдилар.
— Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги кузги дарахт экиш ишларига Қорақалпоғистондаги сувчилар фаол киришмоқдалар, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев. — Сув хўжалиги объектлари атрофлари, канал ва коллекторлар бўйларига куз мавсумининг ўзида 129 минг дона кўчат экиш назарда тутилган. Президентимизнинг кўчат экишда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ шароитини инобатга олиш борасидаги кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда олимлар ва агрономлар тавсиялари билан Қорақалпоғистон шароитига мос бўлган дарахт кўчатларини экишни режалаштиряпмиз.
Бу борадаги ишларимизни тизимли ташкил қилиш мақсадида 25 октябрни кутиб ўтирмасдан бугунгидек кўргазмали семинарлар ташкил қилиб, ҳозирданоқ кўчатлар захирасини яратиш, кўчат етиштирувчи тегишли корхоналар шартномалар тузиш ва кўча экиладиган майдонлар ҳамда суғориш тармоқларини тайёрлаш бўйича вазифаларни белгилаб олмоқдамиз.
Семинар якунида бошқа туманларда ҳам кўчат экиш, уларни суғориш ишларини ташкил қилиш, ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
Ғайрат Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг