Кутубхоналарга янги китоблар туҳфа қилинди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда Андижон вилоятида ўндан ортиқ давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг ҳар бири замонавий кутубхонага эга бўлиб, нафақат фан йўналишидаги, балки бадиий адабиёт намуналари билан ҳам бойитилган. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан олий таълим муассасалари кутубхоналарига юзлаб китоблар совға қилингани ҳам эътиборга молик.
— Кутубхонамизда 24 мингдан ортиқ китоблар мавжуд, — дейди Андижон давлат педагогика институти Ахборот-ресурс маркази раҳбари Садоқатхон Муродова. — Шунингдек, 5982 номдаги электрон нашрлар тўпламига эга. Бугунги кунда 5124 нафар фойдаланувчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқдамиз. Бунинг учун замонавий кутубхона биносида барча шароитлар яратилган. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан тақдим этилган китоблар талаба ва устозларга манзур бўлди. Бу ташаббус фойдаланувчиларнинг билимини оширишга ҳам хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг