Кунига икки фунжон қаҳва истеъмоли юрак-қон томир касалликлари хавфини 15 фоизга камайтиради
Фото: Depositphotos
Кунига икки-уч фунжон қаҳва ичиш юрак хасталиклари хавфини камайтиради ва инсонларнинг умрини узайтиради. Австралиялик олимлар 10 йил давомида юрак қон-томир касалликларига чалинмаган 50 ёшдан ошган қарийб 400 минг киши ўртасида ўтказилган сўровнома маълумотларини таҳлил қилиб, ана шундай хулосани илгари сўришмоқда.
"Daily Mail"нинг ёзишича, тадқиқотнинг тўлиқ натижалари Вашингтондаги Америка Кардиология коллежининг йиллик илмий йиғилишида тақдим этилади.
Ҳар куни икки ёки уч фунжон қаҳва ичган одамларда (бу ўртача британиялик ва америкаликлар томонидан одатий ҳар кунлик миқдор) юрак-қон томир касалликлари, юрак етишмовчилиги, юрак уришининг бузилиши ёки ўлим хавфи 10-15 фоизга камаяди. Ушбу таъсир сўров иштирокчилари эрийдиган ёки майдаланган қаҳва ичишидан қатъи назар, сақланиб қолган. Аммо кофеинсиз қаҳванинг фойдали жиҳати ҳақида бундай маълумот йўқ.
Тадқиқотчилар, шунингдек, юрак хасталигининг бир тури бўлган одамларни танлаб олишди. Уларга кунига икки-уч фунжон қаҳва ичиш тавсия этилди. Якунда бу тоифада ҳам умуман қаҳва ичмайдиганларга қараганда ўлим эҳтимолини сезиларли даражада камайгани маълум бўлди.
Таъкидланишича, шифокорлар одатда бундай одамларга қаҳва ичишни маслаҳат бермайдилар. Чунки у юрак муаммоларини кучайтириши мумкин бўлган кучли табиий огоҳлантирувчи ҳисобланади.
"Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, кундалик қаҳва истеъмоли бундай ташвиш туғдирмаслиги керак ва ҳақиқатан ҳам соғлом одамлар, ҳам юрак муаммолари бўлганлар рационига киритилиши керак", дейди Мелбурндаги Австралия Бейкер юрак институти мутахассиси профессор Питер Кистлер.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг